“Локомотив” ПФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар Лигаси-2018 баҳслари учун аккредитациядан ўтказиш жараёни якунланганини маълум қилади.
Жамоамиз иштирокидаги учрашувларни бевосита стадиондан туриб ёритишни мақсад қилган журналистлардан ҳужжатлар 10-25 январь саналари оралиғида қабул қилинди. Бугун 17:00дан аккредитациядан ўтиш учун ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилди.
“Локомотив” ПФК матбуот хизматига аккредитациядан ўтиш учун хужжат топширган ОАВ вакиллари 11 февраль санасида бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Ал Ваҳда” жамоалари учрашуви олдидан матбуот анжуманида ўз карточкаларига эга бўлишади.