Тайёрлов гуруҳлари: “Локомотив” тарбияланувчилари кейинги босқичга йўл олди

Тайёрлов гуруҳлари: “Локомотив” тарбияланувчилари кейинги босқичга йўл олди

Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган тайёрлов гуруҳлари мусобақасида бугун гуруҳ босқич учрашувлари якунланди.

“Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари 3-тур доирасида “Металлург” тарбияланувчиларига қарши баҳс юритди.

Қизиқарли кўриниш олган учрашувда ёш “Темирйўлчилар” кичик ҳисобда ғалабага эришишди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга Шаҳобиддин Мусабоев муаллифлик қилди. Шу тариқа “Локомотив” тарбияланувчилари гуруҳда иккинчи поғонани банд этган ҳолда кейинги босқичга йўл олишди.

Тайёрлов гуруҳлари. 1998-99 йиллар
“Локомотив” – “Металлург” 1:0
Гол: Шаҳобиддин Мусабоев