“Локомотив”нинг 2017 йилдаги “Энг яхши футболчиси”ни аниқлашда иштирок этинг

2017 йилги мавсум “Локомотив” жамоаси учун жуда омадли тарзда ўтди. Зеро “темирйўлчилар” жамоаси ортда қолган мавсумда ҳам “олтин дубль” қайд эта олди ва ўтган йилги муваффақиятларини такрорлади.

Мавсум давомида жамоа мураббийлар штаби жами 24 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Уларнинг барчаси ҳам жамоанинг чемпионликни қўлга киритишида ва мамлакат кубогига эга чиқишида ўз муносиб хиссасини қўша олди.

Мавсум сарҳисобини қилиш вақти етганида эса энг муҳим масалалардан бири – жамоанинг ортда қолган йилдаги “Энг яхши футболчиси”ни аниқлашдир. Шу сабабли “Локомотив” жамоасининг расмий Телеграм саҳифасида махсус сўровнома бўлиб ўтмоқда. Унда жамоамизга бефарқ бўлмаган барча ишқибозлар ўзларининг муносиб номзодига овоз беришлари мумкин. Овоз бериш жараёни 23 декабрга қадар давом этади.

>> https://t.me/pfc_lokomotiv