Киберфутбол: Эртага “Lokomotiv Cup” ўтказилади

Юртимизда киберспорт ривожланиб бормоқда. Киберфутбол ассоциациясининг ташкил этилиши ҳам бунга бир исбот бўлади.

Хабарингиз бор, бу йил Ўзбекистон киберфутбол профессионал лигаси илк бор ўтказилади. Ушбу мусобақада “Локомотив” футбол клубининг барча тўрт нафар иштирокчиси ҳам Олий Лига баҳсларида иштирок этади.

Мавсумга ноябрь ойининг сўнгги декадасида старт бериш режалаштирилган. Олий Лига мусобақаларидан олдин “Локомотив” футбол клуби ташаббуси ва ҳомийлигида “Lokomotiv Cup” ўтказилишини эълон қилади. 32 нафар киберфутболчи “темирйўлчилар” соврини учун кураш олиб боради.

Мусобақа Allianz Arena клубида 12 ноябрь куни ўтказилади. Финал учрашувлари TWITCH, яъни онлайн тарзда ўтказилади.
Барча киберфутбол ишқибозларини Allianz Arena клубига таклиф этамиз.