“Локомотив” футболчиларининг Олий Лига-2017даги кўрсаткичлари

Олий Лиганинг 2017 йилги мавсуми “Локомотив” жамоаси тарихидан зархал ҳарфлар билан ўрин оладиган бўлди. Зеро “темирйўлчилар” жамоаси ушбу мавсумда ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Қайд этиш жоизки, “Локомотив” Олий Лига-2017ни жуда кўтаринки руҳда бошлади. Мавсум давомида ўз чемпионлик унвонини сақлаб қолишга ҳаракат қилган “Локо” якунда бу ишни муносиб тарзда уддалай олди.

LOkomotiv UZB FC 2017 klub

“Темирйўлчилар” жамоаси 30та учрашув ўтказиб, 22та ғалаба, 4та дуранг ва 4та мағлубият қайд этди. Жамоа 70 очко жамғарган ҳолда Олий Лигада 1-ўринни эгаллади. “Локомотив” футболчилари 67 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этишди, шу голлардан биттаси автогол сифатида қайд этилди. Ўз дарвозамиздан эса 20та гол ўтказиб юбордик.

Kakhi Makharadze Gerorgia player FC football Lokomotiv

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” дарвозабонлари Олий Лига-2017да 4 марта дарвозамиз томон белгиланган пенальтини қайтаришга муваффақ бўлишди.

“Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев 26та гол билан чемпионат тўпурарлигини ҳам қўлга киритди.

Jaloliddin Masharipov Lokomotiv FC

Жамоамиз сафида энг кўп майдонга тушган футболчи Сардор Мирзаев бўлди, Тажрибали ярим ҳимоячи Олий Лига-2017нинг барча турида майдонга тушди. Кахи Махарадзе эса фақатгина битта ўйинда майдонга тушмади холос. Грузин ҳимоячиси 29та ўйинда бевосита иштирок этди. Жалолиддин Машарипов эса Олий Лигада 27та учрашув ўтказди.

Sardor Mirzayev

“Локомотив” футболчиларига мавсум давомида ҳакамлар жами 46 марта сариқ карточка кўрсатишди. Қувонарли жиҳати шундаки, ҳеч бир футболчимиз майдондан четлатилгани йўқ.

Mohamed Gnontcha Kone Burkina Faso team player

“Локомотив” футболчиларининг Олий Лига-2017даги кўрсаткичлари:

# ФУТБОЛЧИ Ўйин Гол
Дарвозабон Маъмур Икромов 5  
Дарвозабон Игнатий Нестеров 25  
Ҳимоячи Шерзод Файзиев 16  
Ҳимоячи Муҳаммад Коне 17  
Ҳимоячи Шухрат Муҳаммадиев 21  
Ҳимоячи Салим Мустафоев 21 1
Ҳимоячи Ислом Тўхтаҳўжаев 22 1
Ярим ҳимоячи Садриддин Абдуллаев 22 1
Ярим ҳимоячи Икром Алибоев 22 4
Ярим ҳимоячи Олег Зотеев 25 1
Ярим ҳимоячи Бобир Давлатов 1  
Ярим ҳимоячи Тимур Кападзе 21 3
Ярим ҳимоячи Кахи Махарадзе 29 1
Ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов 27 6
Ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев 30 7
Ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов 11 4
Ярим ҳимоячи Диёр Туропов 15 1
Ҳужумчи Мурод Бобожонов 22 7
Ҳужумчи Олабиран Блессинг Муйива 5 1
Ҳужумчи Азиз Амонов 11 1
Ҳужумчи Марат Бикмаев 25 26