Артур Юнусов “Локомотив” аъзосига айланди 

Ўзбекистоннинг энг моҳир футзалчиларидан бири Артур Юнусов ўз жамоасини ўзгартирди. 

Маҳоратли футзалчи эндиликда пойтахтимизнинг “Локомотив” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Бугун Артур Юнусов “темирйўлчилар” жамоаси билан шартнома имзолади.

Таъкидлаш жоизки, Артур Юнусов илгари “Олмалиқ”, “Ардус” каби юртимизнинг етакчи футзал жамоалари сафида фаолият олиб борган. Шунингдек, Ўзбекистон футзал терма жамоаси сафида кўплаб муваффақиятларга эришган.