Аёллар футболи: “Локомотив-Women” “Машъал-Women”ни енгди

Аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионати ҳам секин-аста якунланиб бормоқда. Кеча жамоалар 21-тур учрашувларини ўтказишди.

“Локомотив-Women” жамоаси ўз уйида “Машъал-Women”ни қабул қилди ва 5:1 ҳисобида ғалабага эришди.

 

“ЛОКОМОТИВ-W” (Тошкент) – “МАШЪАЛ-W” (Муборак) 5:1

Голлар: Азиза Норбоева (12, 65), Шаҳризода Зайниддинова (51), Зухра Бердиева (54, 64) – Рушания Мазитова (18)

 

Жамоамиз ҳозирча 19та ўйин ўтказиб, 23 очко жамғарганча мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. Навбатдаги ўйинни “Локо” футболчи қизлари ўз уйида “Бухоро-W”га қарши 23 ноябрь куни ўтказади.