“Динамо” – “Локомотив” учрашувини Азиз Асимов бошқаради

19 ноябрь куни Олий Лигада 29-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу турда мусобақа жадвали пешқадами “Локомотив” Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлади.

Агар “Локомотив” ғалаба қозонса, чемпионлик масаласини ижобий ҳал этадиган ушбу ўйинни тажрибали рефери – Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

 

“Динамо” (Самарқанд) – “Локомотив” (Тошкент)

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Қосимов (Қарши).

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент)

ПФЛ вакили: В. Лёткин.