Аёллар футболи: “Локомотив-Women” “Қизилқум Гули”га мағлуб бўлди

Аёллар футбол жамоалари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон ХХIII миллий чемпионати секин-аста ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда.

“Локомотив-Women” жамоаси футболчи қизлари 19-тур доирасида “Қизилқум Гули” жамоаси меҳмони бўлишди. Қизиқарли ўтган ўйинда навоийлик қизлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришишди.

 

“Қизилқум Гули” (Навоий) – “Локомотив-W” (Тошкент) 2:1

Голлар: Светлана Валиева (11), Моҳигул Икромова (14) – Азиза Норбоева (88)

 

“Локомотив-W” футболчи қизлари 18та учрашувдан сўнг мусобақа жадвалида 20 очко жамғариб, 7-поғонада боришмоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 20 ноябрь куни ўз уйида “Машъал-W”га қарши ўтказади.

Мусобақа жадвали:

 №  ЖАМОА Ў Ғ Д М Т-Н О
  1     “Металлург-W” (Бекобод) 17 17 0 0 110 – 10 51
  2     “Севинч” (Қарши) 17 14 0 3 88 –  8 42
  3     “Бунёдкор-W” (Тошкент) 17 12 1 4 72 – 14 37
  4     ” Олмалиқ -W” (Олмалиқ) 17 10 1 6 35 – 21 31
  5     “Андижанка” (Андижон) 16 8 1 7 30 – 32 25
  6     “Шўртан-Lady” (Ғузор) 16 7 1 8 31 – 43 22
  7     “Локомотив-W” (Тошкент) 18 6 2 10 40 – 62 20
  8     “Қизилқум Гули” (Навоий) 17 6 1 10 16 – 45 19
  9     “Нефтчи-W” (Фарғона) 16 5 1 10 18 – 64 16
 10     “Бухоро-W” (Бухоро) 16 2 0 14 15 – 70 6
 11     “Машъал-W” (Муборак) 17 1 0 16 6 – 92 3