“Локомотив” тарбияланувчиси “Олдхэм”га қарши ўйинда “Флитвуд Таун” дарвозасини қўриқлади  

Биласиз, “Локомотив”нинг икки нафар ёш футболчилари яқинда Англиянинг “Флитвуд Таун” жамоаси сафида тажриба орттириш учун инглиз диёрига йўл олишган эди.

Ёш истеъдод эгаси Хурматбек Йўлдошев ва “Флитвуд Таун” жамоаси мураббийлар штабининг таклифига кўра иқтидорли дарвозабон Рустам Нортожиев айни пайтда инглиз жамоаси машғулотларида иштирок этишмоқда. Шунингдек, “Локомотив” тарбияланувчилари “Флитвуд” сафида ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушишмоқда.

Кеча “Флитвуд Таун”нинг U-23 жамоаси “Олдхэм” клубига қарши баҳс ўтказди. 2:0 ҳисобида “Флитвуд” фойдасига ҳал бўлган ўйинда жамоа дарвозасини қўриқлаш ўзбекистонлик дарвозабон Рустам Нортожиевга ишониб топширилди. Нортожиев ўйин давомида ўз дарвозасини ишончли тарзда қўриқлади ва гол ўтказмади.