“Динамо” ва “Бунёдкор”га қарши ўйинлар санаси ўзгарди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААда ўтадиган ўртоқлик ўйини ҳамда 28-тур учрашувлари санаси ўзгаргани муносабати билан мусобақалар регламенти 4.16 бандига асосан Олий Лига 29-30-тур ўйинлари сана ҳамда бошланиш вақтларига ўзгариш киритилди.

Унга кўра, Олий Лига 29-тур учрашувлари 21-22 ноябрдан 19 ноябрга кўчирилди. Жумладан, “Динамо” – “Локомотив” баҳси 19 ноябрь куни соат 14:00да бўлиб ўтадиган бўлди.

Шунингдек, 30-тур ўйинларининг барчаси 25 ноябрь санасида бўлиб ўтиши мубосабати билан 26 ноябрга белгиланган “Локомотив” – “Бунёдкор” беллашуви ҳам бир кун олдин ўтказилади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 14:00.