3 ноябрдан Олий Лигада 27-тур учрашувларига старт берилади. Тур доирасидаги энг қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган беллашувлардан бирида “Локомотив” Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлади.
Мазкур учрашувни тажрибали рефери – Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Олий Лига, 27-тур 3 ноябрь, жума
“Нефтчи” (Фарғона) – “Локомотив” (Тошкент)
Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров
Таъкидлаб ўтамиз, “Нефтчи” – “Локомотив” учрашуви 3 ноябрь куни соат 16:00да бўлиб ўтади. Бир кун аввал эса соат 15:00да жамоаларнинг ёшлар таркиблари ўзаро баҳс олиб боришади.