“Локомотив” “Нефтчи” билан ўйинга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда

Олий Лига пешқадами “Локомотив” навбатдаги учрашувини сафарда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.  

27-турнинг қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган учрашувларидан бири 3 ноябрь санасида “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Айни пайтда “темирйўлчилар” мазкур матчга ҳозирлик жараёнини давом эттиришмоқда.

“Локомотив” футболчилари бугун ҳам ТТЗ даҳасидаги клуб қароргоҳида машғулот ўтказишди. Унда асосий эътибор олдиндаги ўйинда қўлланадиган тактикани амалда синаб кўришга қаратилди.

Қуйида “Локомотив”нинг машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

Blessing Muyiwa Olabiran Nr21

img_5035

Mirko Jelicic soccer coach football

FC Lokomotiv Tashkent training Mirko Jelicic

img_5226

img_5275