“Локомотив” – “Қўқон-1912” баҳсини Зокир Қодиров бошқаради

Биласиз, 25 октябрда “Локомотив” ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилади.

ПФЛ ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, мазкур қарама-қаршиликни навоийлик рефери Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамшаҳарлари Руслан Самандаров ҳамда Обид Жумаевлар ёрдам беришади.

Захира ҳаками вазифасини Аҳрор Рисқуллаев бажаради. Учрашув назоратчиси – Шамиль Жумаев. Ўйинга ПФЛ вакили сифатида Санжар Ризаев тайинланган.

 

Олий Лига, 26-тур

25 октябрь, чоршанба

“Локомотив” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Рисқуллаев (Тошкент).

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

ПФЛ вакили: С. Ризаев

 

Қайд этиш жоизки, тажрибали ҳакам Зокир Қодиров жорий йилги мавсум ҳисобидан “Локомотив” иштирокидаги 3та беллашувда ишлади. Жумладан, Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб ўйинлари доирасидаги “Локомотив” – “Бухоро” матчида “темирйўлчилар” қўшимча вақтда киритилган 3та тўп эвазига ғолиб чиқишди. Шунингдек, Олий Лига 14-турида “Локо” “Динамо”ни 2:0 ҳисобида енгди. Ушбу матчни ҳам Зокир Қодиров бошқариб борганди. Қолаверса, 4-турда “Локомотив” “Олмалиқ”ни 5:0 ҳисобида таслим этган матчда ҳам айнан навоийлик рефери ишлаган эди.

Zokir Qodirov hakam OLIY LIGA