“Локомотив” “Қўқон-1912″га қарши баҳсга ҳозирликни бошлади

Олий Лига мусобақа жадвалини бошқариб бораётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби навбатдаги ўйинини 25 октябрь куни ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.

Бугундан “темирйўлчилар” жамоаси мазкур ўйинга ҳозирлик жараёнини бошлади. Куннинг иккинчи қисмида “Локомотив” стадионида машғулот ўтказилди. Машғулот аввалида барча енгил югуриб олди. Сўнгра чигалёзди машқлари ўталгач, дарвозабонлар Пётр Гизимчук бошчилигида алоҳида машқлар жамланмасини бажаришди. Майдон ўйинчилари эса Мирко Йеличич раҳбарлигида айрим тактик машқларни амалга оширишди. Якунда барча биргаликда тўп билан муомала машқлар жамланмасини ўтади.

Қуйида жамоамизнинг бугунги машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

img_3578

img_3615

img_3631

FC Lokomotiv UZBEK training session - IT20

img_3656