Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси навбатдаги учрашувини Олий Лига 24-тур учрашувлари доирасида ўз уйида Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қарши ўтказади.
Бир кун дам олган “темирйўлчилар” бугундан машғулотларга қайтишди ва мазкур ўйинга ҳозирлик жараёнини бошлашди. Машғулот жараёни одатдагидек “Локомотив” стадионида кечди ва унда жамоамизнинг деярли барча футболчилари иштирок этишди.
Қуйида бугунги машғулотдан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: