Олий Лига: “Локомотив” ҳар жабҳада пешқадам

Олий Лигада 23-тур учрашувлари якунига етди. Айни дамда мусобақа жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” ҳамон мусобақа жадвалини бошқариб бормоқда.

“Темирйўлчилар” жамоаси 23та учрашувда 16та ғалаба, 3та дуранг ҳамда 4та мағлубият қайд этган ҳолда 51 очко жамғаришга улгуришди. Жамоа энг яқин таъқибчиси – “Насаф”дан 7 очко олдинда бормоқда.

lokomotiv fk tashkent

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, “Локо” жорий йилги чемпионатимизда 50та гол урган дастлабки жамоага айланди ва бу орқали “темирйўлчилар” Олий Лиганинг энг сермаҳсул жамоаси номини ҳам сақлаб туришибди.

Oliy liga - lokomotiv uzb