“Локомотив” бугун “Обод” билан баҳс юритади

Бугундан Олий Лигада 23-тур учрашувларига старт берилади.

Турнинг илк ўйинида Тошкентнинг икки клуби ўзаро баҳс олиб боради. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ҳамда мусобақа жадвалининг якка пешқадами – “Локомотив” сафарда “Обод” меҳмони бўлади.

Қайд этиш жоизки, мазкур икки клуб шу пайтга қадар миллий чемпионат доирасида 3 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ўйинлардаги катта устунлик “темирйўлчилар” тарафида. Жамоамиз “Обод”га қарши ўтган беллашувларнинг 2тасида зафар қучган ва бир марта дуранг ўйнаган.

Salim Mustafaev 17

Жамоалар илк марта ўтган йили 8 май санасида тўқнаш келишган ва “Обод” майдонида ўтган беллашувда вакилларимиз 2та тўп фарқи билан зафар қучишган. Иккинчи давра доирасида кечган матчда эса кутилмаганда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Жорий мавсумда эса “Локомотив” ўз майдонида “Обод”ни 7:0 ҳисобида тор-мор этди.

Ўзаро учрашувлардаги тўплар нисбати – 10:1 “Локо” фойдасига. “Обод” футболчилари шу пайтгача фақат бир мартагина “Локомотив” дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқишган холос.

Obod FK - Lokomotiv FK