“Локомотив” “Насаф” билан 7 октябрь куни ўйнайди 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон кубоги ўйинлари ярим финалида “Локомотив” Қаршининг “Насаф” жамоаси билан тўқнаш келди. Жамоаларнинг илк учрашувида кубокнинг амалдаги соҳиби 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ушбу жуфтликда жавоб ўйини қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди. Унга кўра, “Локомотив” 7 октябрда “Насаф” майдонига сафар уюштиради. Ўйин Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳида соат 18:00да бўлиб ўтади.