“Локомотив” “Олмалиқ” билан учрашувга қандай ҳозирлик кўрди?

Олий Лига мусобақа жадвали пешқадами “Локомотив” навбатдаги учрашувини эртага “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу Олий Лига 19-турининг қолдирилган ўйинига “темирйўлчилар” жиддий ҳозирлик олиб боришди. Жамоа сафида ҳамон иккита йўқотиш бор. Садриддин Абдуллаев ва Шуҳрат Муҳаммадиев ҳамон машғулотларда якка тартибда шуғулланишмоқда. Қолган барча “Олмалиқ” билан ўйинга тўлақонли равишда ҳозирлик кўрди.
Жамоанинг бугунги машғулоти ҳам анча қизиқарли ва рангбаранг тарзда ўтди. Унда мураббийлар штаби олдиндаги учрашувда қўлланиладиган тактикани амалда синаб олди.

Қуйида “темирйўлчилар”нинг машғулот жараёнидан видео ҳамда фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

img_1611

Kakha Makharadze Lokomotiv player

img_1664

img_1674

img_1681