“Олмалиқ” – “Локомотив” учрашувини Вадим Агишев бошқаради

Эртага “Локомотив” Олий Лига 19-турининг қолдирилган ўйинини ўтказади. Жамоамиз сафарда “Олмалиқ” меҳмони бўлади.

Мазкур учрашувни тажрибали ҳакам – Вадим Агишев бошчилигидаги реферилар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент).
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Р. Ниғмонов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Таъкидлаб ўтамиз, учрашув эртага Олмалиқдаги ОКМК стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 17:30.