Марат Бикмаев “Пахтакор”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

“Локомотив” навбатдаги учрашувини таркибда бир қатор етакчиларсиз ўтказади. 

Жумладан, жамоа тўпурари Марат Бикмаев ҳисобида сариқ карточкалари сони ортиб кетгани боис “Пахтакор” билан бўладиган учрашувда иштирок эта олмайди. Маҳоратли футболчи бунга қадар “Машъал” (1-тур), “Шўртан” (5-тур), “Пахтакор” (7-тур) ҳамда “Насаф” (21-тур) жамоаларига қарши ўтган ўйинларда ҳакамлар томонидан огоҳлантириш олган эди.

Шу сабабли миллий чемпионатимиз тўпурарлар баҳси етакчиси навбатдаги ўйинда жамоамизга ёрдам бера олмайди. Таъкидлаш жоизки, Бикмаевнинг ҳисобида айни пайтда Олий Лига-2017да киритилган 17та гол мавжуд.