“Локомотив”нинг 2006 йилда туғилган тарбияланувчилари хотира турнирида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан 2006-2007 йилларда таваллуд топган ёш футболчилар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди.

Футбол фахрийлари ҳисобланган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий М. Акбаров, спорт устаси П. Отахонов, спорт устаси К. Муқимов хотираларига бағишлаб ўтказилган ушбу мусобақада “Локомотив”нинг 2006 йилда туғилган ёш футболчилари бош совринни қўлга киритишди. “Локомотив-2006” дастлаб гуруҳда “Қорасарой” (1:0) ҳамда “Уз Текс” (2:1) жамоаларини мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллади.

photo_2016-11-03_18-38-34

Сўнг финалда бош соврин учун “Учтепа” жамоасига қарши баҳс олиб борилди. Асосан ёш “Темирйўлчилар” устунлиги остида кечган баҳсда 6:0 ҳисоби қайд этилди ва тарбияланувчиларимиз мусобақа бош совринига эга чиқишди.