«Локомотив» киберфутболда ҳам Чемпион!

Хабарингиз бор, киберспорт сўнгги пайтларда жуда тез суръатда ривожланиб бормоқда.  Бу йил илк бор Ўзбекистон киберфутбол профессионал лигаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада “Локомотив” футбол клубининг барча тўрт нафар киберфутболчиси муваффақиятли иштирок этиб мамалакат чемпионлиги қўлга киритдилар. Жамоа сардори, МДҲ давлатларида энг кучли киберфутболчилардан бири, Жахон чемпионатлари иштирокчиси, бир неча катта гран-прилар ғолиби Абдусапи Қаюмов 38 учрашувда 100 та гол 100 очко йиғиб асосий таъқибчиси “Бунёдкор” клуби вакилидан 12 очколик фарқ билан чемпионлик унвонини қўлга киритди.

“Темирйўлчилар” Ўктам Ибрагимов учинчи ўрин, Санжар Усмонов бешинчи ўрин ва Шерзод Миразизов ўн биринчи ўринни эгаллаб умумжамоа ҳисобида ҳам Ўзбекистонда биринчи бўлдилар.