“Локомотив” бугун ўз уйида “Шўртан”ни қабул қилади

Бугун Олий Лигада 20-тур учрашувлари давом эттирилади. Кун доирасидан 3 та беллашув ўрин олган бўлиб, улардан энг қизиқарли ҳамда муросасиз руҳда ўтиши кутилаётган матчлардан бири пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Унда Олий Лига мусобақа жадвали карвонбошиси “Локомотив” Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилади.

 

8 сентябрь, жума

«Локомотив» (Тошкент) – «Шўртан (Ғузор)

Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Жалимов (Тошкент вил.)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

 

“Локомотив” “Шўртан”дан реванш ола биладими?

Қайд этиш жоизки, бугунги беллашув “темирйўлчилар” жамоаси учун принципиал аҳамиятга эга. Зеро Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони жорий мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Лекин жамоа миллий чемпионатимизда 2 та беллашувни кутилмаганда бой бериб қўйди. Улардан бири айнан Ғузорда “Шўртан” билан бўлган матчда қайд этилганди.

Lokomotiv FK - UZB

Биринчи давра доирасида кечган беллашувда “оқ бўрилар” кутилмаганда “Локо” футболчиларини 2 та тўп фарқи билан мағлуб этишганди. Бугун эса “Локомотив” футболчилари ўша кунги мағлубият тасодиф эканини исботлаш учун уриниб кўришади.

 

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихи ҳақида

Таъкидлаш керакки, “Локомотив” ҳамда “Шўртан” жамоалари шу пайтга қадар ички чемпионатимиз доирасида 21 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Қизиқарли тарзда ўтган беллашувлар тарихидаги устунлик “темирйўлчилар” жамоаси тарафида.

“Локомотив” ўзаро ўйинларнинг 10тасини ўз фойдасига ҳал этган. Меҳмонлар эса 8 та учрашувда ғолиб чиқишган. Яна 3 та беллашувда ғолиб номи аниқланмаган, дуранг натижа қайд этилган.

Football club Lokomotiv Tashkent UZB - UZ

Вакилларимиз ғузорликлар дарвозасини умумий ҳисобда 39 марта ишғол этиб, 20 бор тўп ўтказиб юборишган. “Локо” ушбу рақиб устидан йирик ҳисобларда кўп бор ғалаба қозонган. Айниқса, жамоамиз икки марта 4:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Шўртан”нинг “Локо” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 2:0 саналади.

 

Ёшлар Лигаси:

Кеча жамоаларнинг ёшлар таркиблари ўзаро баҳс олиб боришди. Анчагина муросасиз руҳда ўтган ўйинда меҳмонлар кичик ҳисобда ғалабага эришишди.

 

Олий Лига 20-тур учрашувлари

            20-ТУР Олий Лига  
                                                                  7 сентябрь (пайшанба)  
Машъал – Навбаҳор 18.00 2:1
Нефтчи – Бухоро 17.30 1:2
Динамо – Қўқон-1912 16.30 0:0
Обод – Сўғдиёна 16.00 2:4
  8 сентябрь (жума)  
Локомотив – Шўртан 19.00  
Қизилқум– Бунёдкор 19.00  
Насаф– Олмалиқ 18.45  
  9 сентябрь (шанба)  
Металлург – Пахтакор 16.30  

 

Олий Лига мусобақа жадвали:

Жамоа Ў Ғ Д М Т-Н О
1  Локомотив 18 13 3 2 43-12 42
2  Бухоро 20 11 3 6 33-25 36
3  Қўқон-1912 20 9 7 4 28-23 34
4  Бунёдкор 19 8 7 4 20-16 31
5  Машъал 19 8 6 5 23-15 30
6  Насаф 18 9 2 7 27-16 29
7  Пахтакор 18 8 5 5 26-20 29
8  Навбаҳор 20 7 8 5 24-24 29
9  Олмалиқ 18 7 7 4 15-14 28
10  Металлург 19 8 2 9 25-22 26
11  Қизилқум 19 6 6 7 21-22 24
12  Динамо 20 5 6 9 18-23 21
13  Сўғдиёна 19 6 3 10 24-34 21
14  Шўртан 19 6 1 12 16-27 19
15  Нефтчи 20 2 7 11 16-38 13
16  Обод 20 2 3 15 14-42 9