“Локомотив” футболчилари “Шўртан” билан баҳсга тайёргарлик кўришмоқда

Олий Лига карвонбошиси – “Локомотив” 8 сентябрь куни 20-тур учрашувини ўтказади. “Темирйўлчилар”га Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси рақиблик қилади.

“Локо” футболчилари олдиндаги ўйинга ҳозирлик кўришмоқда. Жамоамиз бугун “Локомотив” стадионида машғулот ўтказди. Унда миллий терма жамоа йиғинига жалб этилган футболчиларимиз ҳам иштирок этишди.
Машғулот жараёни қизиқарли тарзда ўтди. Унда дастлаб барча енгил югуриб олди. Кейин эса чигалёзди машқлари бажарилди. Машғулотнинг асосий қисмида эса тўп билан муомала машқлари ўталди, шунингдек, жарима зарбаларидан унумли фойдаланиш борасида иш олиб борилди.

Қуйида машғулот жараёнидан лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

Andrey Miklyaev

Mohamed Kone Gnontcha Lokomotiv FC UZB

FC Lokomotiv Tashkent training 35464576

Masharipov Jalol

Shuhrat Muhammadiev

Olabiran Blessing Muyiwa LOKO training 6765343

img_6656