“Локомотив” – “Шўртан” учрашувини Аҳрор Рисқуллаев бошқариб боради

7–9 сентябрь кунлари Олий Лига 20-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу тур доирасида “Локомотив” Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилади.

ПФЛ расмий сайтида ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум қилинди. Унга кўра, “Локомотив” – “Шўртан” қарама-қаршиликда Аҳрор Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайдиган бўлди.

 

8 сентябрь, жума

«Локомотив» (Тошкент) – «Шўртан (Ғузор)

Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Жалимов (Тошкент вил.)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.