«Локомотив» устози ОФК элит мураббийлари форумида иштирок этмоқда 

30-31 август кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида ОФК томонидан Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этган жамоалар мураббийлари учун “ОФК Элит мураббийлар форуми” ташкил этилмоқда.

Бугундан старт олган мазкур форумда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси устози Мирко Йеличич ҳам иштирок этмоқда. Австралиялик мутахассис ушбу форум давомида қитъа миқёсидаги турнирларда қатнашадиган бошқа клублар мураббийлари билан фикр алмашиш ҳамда ушбу соҳадаги энг сўнгги янгиликлар билан танишиш имконига эга бўлади.