Бугунги кунда ҳаётимизни интернетсиз, хусусан, ижтимоий тармоқларсиз тасаввур этиш қийин. Зеро улар кундалик турмушимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгуришди.
Кўплаб клублар ўз расмий веб-сайтлари билан бир қаторда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ҳам эга саналади. Жумладан, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” жамоаси ҳам юртимизда кенг оммалашган барча ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасини фаол тарзда юритиб келади. “Темирйўлчилар” жамоаси ишқибозлари жамоа ҳаётига доир сўнгги янгиликлар, ҳар бир машғулот жараёнидан ва ўйинлардан фотосурат ҳамда видеолавҳалар, интервьюларни клубнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳам кузатиб боришлари мумкин.
“Локомотив”нинг FACEBOOKдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/PFCLokomotiv/
“Локомотив”нинг TWITTERдаги саҳифаси: https://twitter.com/LokomotivUzb
“Локомотив”нинг INSTAGRAMдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/pfc.lokomotiv/
“Локомотив”нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилиш: https://t.me/pfc_lokomotiv