“Локомотив” ёшлари “Олмалиқ” асосий таркиби билан ўртоқлик ўйини ўтказди

Миллий терма жамоамизга “Локомотив”дан 5 нафар футболчи чақирилгани сабабли “темирйўлчилар”нинг 19-тур доирасидан ўрин олган учрашуви номаълум муддатга қолдирилди.

Юзага келаётган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида жамоамиз “Олмалиқ” билан ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштиргани ҳақида хабар берган эдик. Бугун режадаги учрашувларнинг дастлабкиси ўтказилди. Унда “Локомотив”нинг ўринбосарлари “Олмалиқ” жамоасининг асосий таркибига қарши майдонга чиқди. Қизиқарли тарзда ўтган ўйинда тажриба ўз “сўзи”ни айтди ва олмалиқликлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Учрашувда киритилган голларга Улуғбек Абдуллаев (автогол), Санжар Рихсибоев ҳамда Шохназар Норбеков муаллифлик қилишди.

 

“Локомотив” (ўринбосарлар) – “Олмалиқ” 0:3

Голлар: Улуғбек Абдуллаев (4, авг.), Санжар Рихсибоев (63) Шохназар Норбеков (81).

“Локомотив”: Аҳрор Аслонов, Улуғбек Абдуллаев, Умар Адҳамзода, Сергей Прохоров, Фаррух Ибрагимов, Бек Абдуллаев, Алишер Шералиев, Евгений Танаев, Жаҳонгир Сафаров, Бобур Эргашев, Бобир Тиллабоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Владимир Вагин, Юсуф Шоимов, Лазар Адамов, Шохруҳ Мўминқулов, Воҳид Юнусов, Шоҳжаҳон Ҳасанов.

 

2 сентябрь санасида “Локомотив”нинг асосий таркибида ҳам “Олмалиқ”қа қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Olmaliq - Lokomotiv -

Bobur Tillaboyev