Аёллар футболи: “Локомотив-W” “Бунёдкор-W”га мағлуб бўлди

Куни-кеча аёллар футбол жамоалари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон ХХIII миллий чемпионатининг иккинчи давра баҳсларига старт берилди.

Кеча пойтахтимиздаги “Дўстлик” стадионида “Локомотив-Woman” ҳамда “Бунёдкор-Woman” жамоалари ўртасида қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Унда “темирйўлчи” қизлар рақибаларига 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

 

Аёллар футболи

Олий Лига, 12-тур:

“ЛОКОМОТИВ-Woman” (Тошкент) – “БУНЁДКОР-Woman” (Тошкент) – 1:4

Голлар: Камола Бердиева (7) – Эъзоза Шарипова (4), Наргиза Абдурасулова (44), Мария Моисеева (73), Екатерина Сальникова (90).

 

12-тур ўйинларидан сўнг “Локомотив” футболчи қизлари мусобақа жадвалида 14 очко билан 7-поғонани банд этиб туришибди.