Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби қисқа танаффусдан сўнг ўз қароргоҳида йиғин бошлади ва машғулотларни давом эттирмоқда.
“Локомотив”нинг 5 нафар футболчиси Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган. Қолган барча жамоа билан биргаликда машғулотларда иштирок этмоқда.
“Темирйўлчилар” бугун ҳам “Локомотив” стадионида машғулот ўташди. Даставвал барча енгил югуриб олди. Сўнгра чигалёзди машқлари бажарилди. Машғулотнинг асосий қисмида эса эътибор тўп билан муомала машқларига қаратилди.
Қуйида анчагина қизиқарли тарзда ўтган бугунги машғулотдан фото ва видеолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: