Ислом Тўхтахўжаев: Олдиндаги 2 та муҳим ўйинда ғалабага эришмоқчимиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг сўнгги 2 учрашувига ҳозирликни давом эттирмоқда.

Миллий терма жамоамизнинг олдиндаги ўйинларига тайёргарлиги хусусида “Локомотив” жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ўз фикрларини ўртоқлашди.

– Тайёргарлик жараёнини бошлаб юбордик. Олдинда бизни жуда муҳим ва масъулиятли ўйинлар кутяпти. Насиб этса, ушбу учрашувларда ижобий натижага эришиб, энг эзгу мақсадимизга етмоқчимиз. Йиғинга секин-аста хориждаги футболчилар ҳам етиб келишмоқда. Барчанинг кайфияти аъло даражада. Агар мухлисларимиз бизни дуо қилиб туришса, албатта ўз ниятимизга етамиз ва мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз, – дейди тажрибали футболчи “Локомотив” матбуот хизматига.

Uzbekistan national team - training session --