“Локомотив” ПФК “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ раиси Ачилбай Раматовни табриклайди

“Локомотив” футбол клуби бош ҳомийси – “Ўзбекистон Темир йўллари” акционерлик жамияти раиси Ачилбай Жуманиязович Раматов бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бугун етук раҳбар, шунингдек футболнинг ашаддий ишқибози саналадиган Ачилбай Жуманиязович ўзининг 55 ёшни қарши олди.

“Локомотив” футбол клуби ўзбек футболи ва умуман юртимизда спорт ривожи учун жон койитиб ишлаб келаётган раҳбарлардан бири Ачилбай Раматовни туғилган куни билан табриклайди.

Биз у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Умид қиламизки, Ачилбай Жуманиязович қўл остида “Локомотив” футбол клуби янада юқори марраларни забт этади.

Achilbay Jumaniyazovich Ramatov -