“Локомотив”нинг 5 нафар аъзоси миллий терма жамоа йиғинига жалб этилди

Жаҳон чемпионати-2018 саралашидаги сўнгги энг муҳим икки беллашув арафасида турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 августдан пойтахтимизда йиғинга киришади.

Ушбу йиғинга мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” таркибидан 5 нафар футболчи таклиф этилди. Булар – Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Жалолиддин Машарипов, Сардор Мирзаев ҳамда Марат Бикмаев.

Таъкидлаш жоизки, терма жамоамиз йиғин доирасида 25 август куни қўшни Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида ҳам майдонга тушади.