“Металлург” – “Локомотив” учрашуви пойтахтда ўтказилади

Биласиз, 18 августдан Олий Лигада 18-тур учрашувларига старт берилади.

Бу сафар мусобақа жадвалининг якка пешқадами “Локомотив” Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши баҳс юритади. Ёдингизда бўлса, мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашуви Бекободдаги стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб Тошкентда ўтказилган эди.

Oleg Zoteev FC Lokomotiv Tashkent - 33

Маълум сабабларга кўра, ушбу икки жамоанинг иккинчи даврадаги қарама-қаршилиги ҳам пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида ўтказиладиган бўлди.

Таъкидлаб ўтамиз, учрашув 18 август куни соат 19:00да бошланади.