“Сўғдиёна” билан учрашувда қозонилган ғалабадан сўнг бир кун дам олган “Локомотив” футболчилари бугундан яна машғулотларга киришди.
“Темирйўлчилар”ни олдинда “Металлург” жамоаси билан бўладиган учрашув кутмоқда. Жамоамиз бугундан ушбу ўйинга тайёргарликни бошлади. “Локомотив” стадионида ўтказилган машғулот анчагина қизиқарли ва рангбаранг тарзда кечди.
Дастлаб барча енгил югуриб олди. Сўнгра чигалёзди машқлари бажарилиб, тўп билан муомала машқлари ўталди.
Қуйида “Локомотив”нинг бугунги машғулотидан “қайноқ” фото ва видеоларни томоша қилишингиз мумкин: