“Локомотив” ўз сафига нигериялик ҳужумчини қўшиб олди

Олий Лига иккинчи даврасига муносиб ҳозирлик олиб бораётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби давралар оралиғида ўз сафини тўлдириш борасида ҳам кенг кўламли иш олиб бормоқда.

Айни пайтда “темирйўлчилар” сафида бир қатор футболчилар кўрикда бўлиб туришибди. Жумладан, жамоамиз билан биргаликда Минск шаҳрида ташкил этилган хориж йиғинида иштирок этган нигериялик ҳужумчи Олабиран Блессинг Муйива йиғин мобайнида бир қатор голлар киритиб, ўзидан ижобий таассурот қолдира олди.

Ҳаракатлари жамоамиз мураббийлар штабига маъқул келган 18 ёшли истеъдод эгаси бугун “Локомотив” билан шартнома имзолади ва “темирйўлчи”га айланди.

Таъкидлаш жоизки, Олабиран Блессинг Муйива жорий мавсумнинг илк даврасини Молдованинг “Саксан” клуби таркибида ўтказди. “Саксан” сафида 10 та учрашувда майдонга чиққан футболчи бир бор рақиблари дарвозасини ишғол этди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.

Бугун Олабиран Блессинг Муйива катта эҳтимол билан “Локомотив” таркибида дебют қилади.

Blessing Olabiran Muyiwa BENITO Nigeria FC Lokomotiv UZB