Пётр Гизимчукни табриклаймиз!

Бугун 19 июль, “Локомотив” футбол клуби дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шу муносабат билан ушбу ушбу мураббийни “Локомотив” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда жамоамиз мухлислари номидан табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Петрович, туғилган кун муборак бўлсин!