Темурхўжа Абдухолиқовнинг юбилей голига битта қолди

“Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов “Машъал” билан ўйинда учта гол уриб, хет-трикка эришганидан сўнг унинг бу мавсум олий лигада урган голлари сони 19тага етди.

Агар у яна битта тўп киритадиган бўлса, бу йилги голлари 20тага, умумий ҳисобда эса 50тага етади! Статистикага эътибор берадиган бўлсак, Темурхўжа Абдухолиқов 2011-2013 йилларни “Пахтакор”да ўтказиб, шу давр оралиғида Олий лига ўйинларида жами 22та гол урган.
2011 йил – 3 гол
2012 йил – 13 гол
2013 йил – 6 гол

Ҳужумчи 2014 йилни Хорватиянинг “Хайдук” клубида ўтказган ва Тошкентга қайтгач, 2015 йилнинг бошида “Локомотив” сафига ўтган. У ўтган йил “Локо” таркибида 8та гол урганди. Бу мавсум эса голлари сони 19та бўлиб турибди.
2015 йил – 8 гол
2016 йил – 19 гол (ҳозирча…)

Чемпионат якунига етишига ҳали бешта тур борлигини инобатга олиб, Темурхўжа албатта 50талик маррани забт этади ва ундан ўтади деб умид билдирамиз. Яна шуни қўшимча қилиш жоиз, бу йил Абдухолиқов учун фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсум бўлмоқда. Футболчи ўз голлари орқали “Локомотив” рекордчисига ҳам айланиб олди.

“Локомотив”нинг барча мавсум тўпурарлари:

2004 йил – Марсель Идиатуллин – 7та

2005 йил – Марсель Идиатуллин – 11та

2006 йил – Марсель Идиатуллин – 12та

2007 йил – Илҳом Мўминжонов – 5та

2008 йил – Олим Навкаров – 9та

2009 йил – Музаффар Умрзоқов – 10та

2010 йил – Арам Восканян, Музаффар Умрзоқов – 3та

2012 йил – Зайниддин Тожиев – 12та

2013 йил – Фарҳод Тожиев – 17та

2014 йил – Фарҳод Тожиев – 13та

2015 йил – Санжар Шоаҳмедов – 14та

2016 йил – Темурхўжа Абдухолиқов – 19та (давоми бор…)