22-24 октябрь кунлари олий лигада 26-тур учрашувлари ўтказилади. Мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган “Локомотив” бу сафар “Бухоро” клуби меҳмони бўлади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур ўйинни “Локомотив” етакчиларидан бири Ислом Тўхтаҳўжаев ўтказиб юборади. Боиси тажрибали ҳимоячи “Машъал”га қарши учрашувда ҳакам томонидан огоҳлантириш олди. Натижада унинг ҳисобидаги сариқ карточкалар сони 4 тага етди ва у энди навбатдаги матчда жамоага ёрдам бера олмайди.
Таъкидлаш жоизки, “Бухоро” – “Локомотив” учрашуви 22 октябрь куни соат 17:00да бўлиб ўтади. Ўйинни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.