“Локомотив” Минскда машғулотларни давом эттирмоқда

“Локомотив” Олий Лига иккинчи даврасига ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.

Жамоамиз айни пайтда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб борилмоқда. Машғулотларда жами 24 нафар футболчи қатнашмоқда.

Бугун ҳам Минск футбол академияси майдонида машғулот ўтказилди. Унда дастлаб барча енгил югуриб олди. Сўнгра чигалёзди машқлари ўталди. Кейин эса бор эътибор тўп билан муомала ҳамда тактик машқларга қаратилди.

Эртага “Локомотив” Минск йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ўтказади. Унда жамоамизга Могилёв шаҳрининг “Днепр” клуби рақиблик қилади.

s1

s2

s3

s4