“Локомотив” кубок ярим финали илк ўйинини уйда ўтказиши мумкин

Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақаси ярим финал учрашувларининг “уйда-сафарда” тартибини аниқлаш учун қуръа ташланди.

Унга кўра, “Локомотив” – “Бухоро” беллашуви ғолиби 1/2 финал дастлабки ўйинини 2 август куни ўз майдонида “Қўқон-1912” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув ғолиби билан ўтказади.

Биласиз, жамоамиз 1/4 финал доирасида “Бухоро” тўсиғидан ўтиши лозим бўлади. Мазкур қарама-қаршиликнинг жавоб баҳси 28 июль, жума куни “Локомотив” стадионида ўтказилади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ярим финалнинг яна бир жуфтлигида “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашуви ғолиби илк ўйинда 31 июль куни ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.

 

Ўзбекистон Кубоги, 1/2 финал

2 август (чоршанба)

“Локомотив” / “Бухоро” ўйини ғолиби – “Қўқон-1912” / “Насаф” ўйини ғолиби