“Локомотив” таркибида нигериялик ҳужумчи кўрикдан ўтади

“Локомотив” жамоаси Минскда ўтадиган хориж йиғини мобайнида бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказади.

Жумладан, илгари Молдованинг “Саксан” жамоаси сафида тўп сурган нигериялик ҳужумчи Олабиран Блессинг Муйива ҳам “темирйўлчилар”нинг ушбу йиғинида иштирок этади.

18 ёшли истеъдодли футболчи 11-21 июль кунлари давом этадиган йиғинда “Локо” мураббийлар штабида ўзидан ижобий таассурот қолдириш учун уринади. Агар унинг ҳаракатлари жамоамиз мураббийларига маъқул келса, Олабиран Муйива “Локомотив” аъзосига айланади.

olabiran blessing muyiwa  NIGERIA