Бобур Йўлдошев 329 кундан сўнг яна олий лигада майдонга тушди

“Локомотив” олий лиганинг ўтган турида “Қўқон-1912″ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу ўйинда 329 кунлик танаффусдан сўнг ниҳоят Бобур Йўлдошев майдонга тушиб, “темирйўлчилар”нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Шуни  айтиш лозим, иқтидорли ҳимоячи охирги марта ўтган йил 30-турда “Навбаҳор”га қарши баҳсда иштирок этганди. 21 ноябрь куни бўлиб ўтган ўша баҳсда “Локомотив” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Кейинчалик Бобур Йўлдошев тиббий кўрикдан ўта олмагани учун жорий мавсумнинг ярмини ўтказиб юборди ва биринчи даврадан кейин унга шифокорлар майдонга тушишига рухсат беришди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида “Локо” бош мураббийи Андрей Микляев Бобур Йўлдошев анча яхши ҳаракат қилганини ҳамда унинг қайтиши ҳимоядаги рақобатни оширишга хизмат қилишини айтиб ўтди.