“Металлург” билан ўйин олдидан “Локомотив” сафида йўқотишлар бор

Хабарингиз бор, бугун Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Олий Лига 3-туридаги қолдирилган ўйинини ўтказади. Жамоамизга “Металлург” рақиблик қилади.

Бугунги учрашувга “Локомотив” таркибда бир қатор йўқотишлар билан етиб келди. Огоҳлантиришлари сони ортиб кетган жамоамиз ҳимоячиси Муҳаммад Коне мазкур матчни ўтказиб юборади. Боиси унинг ҳисобидаги сариқ карточкалар сони 4 тага етди. У “Насаф”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ҳамда “Бунёдкор” жамоаларига қарши кечган беллашувларда ҳакам томонидан огоҳлантириш олган эди.

Mohamed Gnontcha Kone - Мохамед Гнонта Коне

Шунингдек, Диёр Туропов ва Салим Мустафоев ҳам жароҳат сабаб бугунги баҳсда жамоамизга ёрдам бера олишмайди. Жароҳатини даволаш билан банд бўлган Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Марат Бикмаев эса агар шифокор рухсат берса, майдонга тушишлари мумкин.