Андрей Микляев: Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик

Олий Лига 15-тур учрашувлари доирасида “Локомотив” “Бунёдкор” меҳмони бўлди. Кескин курашларга бой тарзда кўриниш олган беллашувда “қалдирғочлар”нинг қўли баланд келди – 1:0.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “темирйўлчилар” жамоаси устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

Ўйинни ёмон бошламагандик. Биринчи бўлимда бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. Бироқ улардан унумли фойдаланиш борасида омадимиз келмади. “Бунёдкор” эса гол уришни уддалай олди.

Ўйиндан-ўйинга кадрлар бўйича муаммога дуч келяпмиз. Коне ҳам келаси баҳсни ўтказиб юборади. Ҳали яна жароҳат олган ўйинчилар ўрнини тўлдириш борасида ҳам ўйлашимиз лозим бўлади.

Айнан кимнидир мағлубиятда айбдор қила олмайман. Бугун вазиятлар яра олдик. Аммо улардан фойдаланишни уддалай олмадик. Ҳужум чизиғида муаммоларимиз бор экани кўриниб қолди, – дейди тажрибали мутахассис.