“Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувини Владислав Цейтлин бошқаради

24–25 июнь кунлари Олий Лигада 15-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Турнинг марказий баҳсида пойтахтимизнинг икки гранд жамоалари – “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” ўзаро тўқнаш келишади.

Мазкур ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди. Унга кўра, Владислав Цейтлин “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви бош ҳаками этиб тайинланди. Назоратчи – Алишер Абдуллаев, ПФЛ вакили сифатида эса Алим Арифов ишлайдиган бўлди.

 

25 июнь, якшанба

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Раҳимов (Андижон)

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Арифов.