Терма жамоага чақирилган футболчилар “Локомотив” ихтиёрига қайтишди

“Локомотив” 14 октябрь куни олий лига 25-тур учрашувлари доирасида “Қўқон-1912”га қарши баҳс юритади. “Темирйўлчилар” айни пайтда мазкур ўйинга ҳозирликни давом эттирмоқда.

Бугунги машғулотда миллий терма жамоа ўйинлари сабаб охирги ҳафтада клуб ихтиёрида бўлмаган футболчилар ҳам қатнашишди. Сервер Жепаров, Ислом Тўхтахўжаев, Марат Бикмаев ҳамда Игнатий Нестеров Ўзбекистон терма жамоаси йиғинидан қайтиб келишган бўлса, Артур Геворкян Туркманистон терма жамоаси сафида Қирғизистонга қарши кечган ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Ушбу ўйинчилар терма жамоада ўйин ўтказгани боис “Локо” мураббийлари уларга катта юклама беришни жоиз топишмади ва улар бугунча югуриш билан чекланишди. Қолган барча футболчилар тўлақонли равишда машқларни бажаришди.

IMG_0813

Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашуви индинга “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Матчнинг бошланиш вақти – 17:00.