“Локомотив” – “Динамо”. Ўзаро тўқнашувлар тарихи ҳақида

Олий Лига 14-турида “Локомотив”ни “Динамо”га қарши анчагина қизиқарли кўриниш олиши тахмин қилинаётган матч кутмоқда. Ҳар икки жамоа ҳам ушбу учрашувда ўз ишқибозларини ижобий натижа билан хурсанд қилиш ниятида.

Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоизки, “Локомотив” ҳамда “Динамо” жамоалари шу пайтга қадар миллий чемпионатимиз доирасида ўзаро 22 марта тўқнаш келишган. Шундай учрашувлардан 10 таси самарқандликлар фойдасига, 9 таси эса тошкентлик футболчилар фойдасига ҳал бўлган. Яна 3 та беллашув эса дуранг натижа билан якунланган.

Uzbek Oliy Liga - Dinamo Samarqand - Lokomotiv Toshkent tarix 2012

Ўзаро учрашувларда “Локомотив” футболчилари ушбу рақиб дарвозасига 30 бор гол киритишга муваффақ бўлишган ҳамда 34 марта ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишган. “Локо”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 ҳисобида 2004 йилги мавсумда қўлга киритилган. Қолаверса, жамоалар ўртасидаги энг сермаҳсул ўйин эса 2006 йилда кечган бўлиб, ўшанда “Локомотив” 4:3 ҳисобида ғалабага эришган.

Dinamo Samarqand - Lokomotiv Tashkent UZB 2012 - Oliy liga

Сўнгги бор ушбу икки жамоа 2015 йилда Олий Лига иккинчи давра ўйинлари доирасида дуч келишган ва ўшанда “Локомотив” ўз уйида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

q2